Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

байт (Расулуллоҳ с.а.в. авлодлари)дан ривоят қилинган ҳадисларга ва улардан содир бўлган фатволаргагина эътибор қаратдилар. Уларнинг ҳам ўзига хос фиқҳлари мавжуд. Булар шийъалардир. Аммо жумҳур мусулмонлар бу гуруҳлар тутган йўлга юрмадилар. Уларнинг фикрича, халифа агар Қурайшдан бўлса, унга байъат қилинади, деб билардилар. Улар ҳамма саҳобаларни ҳеч қандай истисносиз ҳурмат ва эҳтиром қилардилар. Улар ўрталарида бўлган хусуматларни занний бўлган шаръий ҳукмлардаги ижтиҳодий масалага боғлиқ, куфр ва иймонга алоқаси йўқ деб ҳисоблардилар. Улар саҳобаларни ажратмаган ҳолда саҳобий ривоят қилган ҳар бир саҳиҳ ҳадисни ҳужжат деб билардилар. Чунки саҳобаларнинг ҳаммасини адолатли ҳисоблаб, уларнинг фатво ва раъйларини қабул қилардилар. Шунинг учун уларнинг ҳукмлари бир қанча масалаларда бошқа сиёсий ҳизбларнинг ҳукмлари билан мос келмасди. Улар ҳукмда, истинбот йўлларида ва далил турларида бир-биридан тафовутли эдилар.
Шундан аён бўладики, фитна сиёсий ва фиқҳий ҳолатни юзага келтирди ва унинг таъсири ихтилофларга сабаб бўлди. Лекин бу шариат устидаги ихтилоф эмас, балки шариатни тушунишдаги ихтилофдир. Шунинг учун уларнинг ихтилофлари фуру ва ҳукмлардан, усул, далиллар ва истинбот тариқатигача ўтиб кетган бўлса-да, барибир, ҳаммалари мусулмондир.

 

Энди иккинчи воқеа уламолар ўртасида юз берган мунозаралардир. Улар сиёсий ихтилофга эмас, фақат фиқҳий тортишувга сабаб бўлди. Чунки бу халифа, халифалик ёки ҳукм низоми ҳақидаги ихтилоф эмас, балки ҳукмлар ва уларнинг истинбот тариқати ҳақидаги ихтилоф эди. Бунга сабаб, баъзи мужтаҳидлар ўртасида мунозара ва ихтилофлар юз бериб, улар ўртасида ижтиҳод тариқатидаги ихтилофни пайдо қилди. Масалан, Мадинада Робиъа ибн Абу Абдураҳмон билан Муҳаммад ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий ўртасида ҳукмлар истинбот қилишдаги исломий баҳслар бўлиб ўтди. Бунинг натижасида Мадинадаги кўп фуқаҳолар Робиъанинг мажлисини тарк қилдилар ва унга Робиъатур-рай деб лақаб қўйдилар. Худди шундай воқеа Куфада ҳам Иброҳим Нахаий билан Шаъбий ўртасида бўлиб ўтди. Бу мунозаралар натижасида ҳукмларни истинбот қилиш тариқатида бир неча раъйлар пайдо бўлди ва мужтаҳидлар бир неча йўл билан ижтиҳодга киришдилар. Ҳижратнинг иккинчи асри яримларида ижтиҳоддаги бу йўллар ва ундаги ихтилофлар яққол кўзга ташланди, бир неча раъйлар пайдо бўлди. Тобеинларга уламо ва мужтаҳидлардан иборат кишилар эргашдилар ва уларнинг йўлига юрдилар. Аммо улардан кейин келган кишилар ўртасида ихтилоф кучайди. Уларнинг ихтилофлари нассни тушуниш чегарасида тўхтамади, балки шаръий далил ва луғавий маъноларгача ўтиб кетди. Шунинг учун улар усулда ҳам, фуруда ҳам келиша олмадилар. Улар бир неча фирқага бўлиндилар ва ҳар бир фирқанинг ўз мазҳаби юзага келди. Бунинг натижасида мазҳаблар пайдо бўлиб, уларнинг сони беш-олтидан ошиб кетди. Ижтиҳод тариқатидаги ихтилоф уч масалага оиддир. Биринчиси, шаръий ҳукмлар истинбот қилинадиган манбалардаги ихтилоф, Иккинчиси, шаръий нассга бўлган қарашдаги ихтилоф. Учинчиси,

 

248-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260